Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой армиясининг собиқ раҳбарларидан бири Сюй Цилян вафот этди
У 10 йил давомида Марказий ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган. Кенгаш раиси эса ХХР етакчиси Си Жинпинг ҳисобланади.
Пекинда ХХР Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Сюй Цилян 75 ёшида вафот этди, деб хабар беради Xinhua агентлиги.
У 2012 йилдан 2022 йилга қадар Марказий ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган, яъни Хитой Халқ-озодлик армиясидаги олий раҳбарлардан бири ҳисобланган.
Ғарб ОАВнинг ёзишича, Сюй Цилян ХХР раиси Си Жинпингга анча яқин бўлган. Марказий ҳарбий кенгаш — мамлакат армиясининг юқори бошқарув органи бўлиб, Хитой раиси унинг раҳбари ҳисобланади. Сюй Цилян ўн йил давомида унинг икки ўринбосаридан бири сифатида хизмат қилган.
Маълумотларга кўра, генерал Хитой раҳбариятига таъсир ўтказа олган. Сюй Цилян армия сафида 1966 йилдан бери хизмат қилиб келган, дастлаб, ХХРнинг еттита ҳарбий округидан бирига қўмондон бўлган, Шимолий қўмондонликни бошқарган ва Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони лавозимида ҳам ишлаган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026