Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея КХДР билан чегарада ташвиқот радиосини ўчирди
Аввалроқ, Жанубий Кореянинг янги сайланг президенти Ли Чжэ Мён Пхенянга қарши варақалар тарқатиш ва овоз кучайтиргичлар кампаниясини тўхтатишга ваъда берган эди.
11 июнь куни Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея билан чегарада овоз кучайтиргичлар орқали узатиладиган ташвиқот эшиттиришларини тўхтатди. Бу икки давлат ўртасидаги «ишончни тиклаш»га уриниш чораси сифатида амалга оширилди, деб хабар берди Yonhap.
«Бу қарор Корея ярим оролида корейслараро ишонч ва тинчликни тиклаш ҳақидаги ваъдани бажаришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида қабул қилинди», дейилади хабарда.
Сеул бир йил аввал Шимолий Кореянинг чегара орқали чиқинди билан тўлдирилган шарларни учирганига жавобан овоз кучайтиргич эшиттиришларини қайта бошлаган эди. Эшиттиришлар ахборот бюллетенларини, чегара яқинидаги Шимолий Корея аскарларини Жанубий Кореяга қочиб ўтишга чақиришларини ҳамда КХДР ҳудудида тақиқланган Кей-поп қўшиқларини ўз ичига олади. Сеул маълумотларига кўра, трансляциялар чегара орқали кундузи 10 км гача, кечаси эса 24 км гача бўлган масофада эшитилиши мумкин.
Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР чиқинди шарларини юборишни тўхтатганини ҳам ҳисобга олди.
3 июнь куни Жанубий Кореяда муддатидан олдин президентлик сайлови бўлиб ўтди ва унда мухолифатдаги Тобуро демократик партияси номзоди Ли Чжэ Мён ғалаба қозонди. Сайлов кампанияси чоғида у кореялараро муносабатларни яхшилаш мақсадида Пхенянга қарши варақалар тарқатиш ва овоз кучайтиргичлар кампаниясини тўхтатишга ваъда берган.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026