Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Assystem «Ўзатом»га АЭС лойиҳасини техник қўллаб-қувватлашда ёрдам беради
«Ўзатом» агентлиги ва Франциянинг Assystem компанияси ўзаро ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этишни назарда тутувчи англашув меморандумини (дастлабки шартлар) имзолади.
Тошкентда ўтказилган учрашувда «Ўзатом» агентлиги раҳбари Азим Аҳмадхўжаев ва Assystem халқаро масалалар бўйича бош вице-президенти Кристиан Жанно атом энергетикаси ва илғор технологияларни ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик имкониятларини муҳокама қилди.
Қўшма корхона фаолияти АЭС қурилиши лойиҳасини техник қўллаб-қувватлаш, техник ечимларни танлаш ва уларни ягона концепцияга бирлаштиришда кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролик ядро дастурини ривожлантиришга оид лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига қамраб олади.

Assystem Парижда жойлашган мустақил муҳандислик гуруҳи. У асосан атом соҳасида мураккаб лойиҳалар ва саноат инфратузилмасини лойиҳалаш, қуриш, назорат қилиш, ишга тушириш бўйича хизматлар кўрсатади. Ушбу ташкилот турли хил реактор технологияларидан фойдаланган ҳолда деярли барча йирик халқаро ядровий лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026