Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Франциянинг йирик корпоратив ва инвестиция банкларидан бири Natixis бош ижрочи директори Муҳаммад Каллала ва Марказий Осиё бўйича операцион раҳбари Александр Захарченко билан учрашди.
Учрашувда мамлакат авиация ва темирйўл тизимини ривожлантириш, хусусан, банк молиявий ресурсларини жалб этган ҳолда мамлакат транспорт паркини фаол янгилаш - янги самолётлар ва поездлар харид қилиш режалари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида Qanot Sharq, Silk Avia авиакомпаниялари тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш, юқори тезликда ҳаракатланувчи ва шаҳар атрофига қатнайдиган поездларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Natixis 2006 йилда Natexis Banque Populaire (Banque Populaire Group таркибидаги) ва IXIS банкларининг қўшилиши натижасида ташкил топган Франциянинг йирик корпоратив ва инвестиция банкларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда банк Франциянинг BPCE банк гуруҳи таркибига киради.
Банк фаолиятининг асосий йўналишлари активларни бошқариш, суғурталаш, инвестицион банкинг, кредитлаш, тўлов операциялари, лизинг, факторинг, савдо молиялаштириш операциялари, ғазна операциялари, чакана бизнес ва бошқа хизматларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026