Исроил Эрон давлат телевидениеси қароргоҳига зарба берди
Ҳужум лаҳзаси жонли эфирга тушиб қолди.
Исроил Эроннинг IRIB давлат телерадиокомпанияси қароргоҳига зарба бериб, теледастурларни бир неча дақиқага тўхтатиб қўйди, деб хабар берди Mehr.
Агентлик ҳужум содир этилган жонли эфир видеосини эълон қилди.
Tasnim агентлиги хабар беришича, ҳужум вақтида эфирда бўлган IRIB бошловчиси Саҳар Имомий бироздан кейин жонли эфирга қайтган.
Кўрсатув бошқа студиялардан олиб борилмоқда.
Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари (IDF) форс тилида огоҳлантириш бериб, Теҳрон аҳолисининг учдан бир қисмини – шаҳар шимоли-шарқида яшовчиларни эвакуация қилишга чақирган эди.
«Яқин соатларда Исроил армияси сўнгги кунлардаги каби, бутун Теҳрон бўйлаб Эрон режимининг ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилади», дейилганди баёнотда.
Кўп ўтмай Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац медиа объектига зарба берилишига ишора қилиб баёнот берди. «Эрон ташвиқоти ва фитнаси манбаи йўқ бўлиб кетиш арафасида. Ҳудуд аҳолисини эвакуация қилиш бошланди», дея унинг сўзларини келтирган Ynet ахборот агентлиги.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Мавзуга оид

18:18
Урушнинг иқтисодий жиҳатлари: Эрон ва Исроил миллиардлаб доллар йўқотди

17:53
Эрон олий раҳбари Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди

15:03
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция бўйича ишни ёпишга чақирди

13:25