Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эроннинг ядро иншоотларига зарба бериши мумкин – ОАВ
Доналд Трамп Фордо ядро объектига зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ядро иншоотларига, хусусан, Фордо объектига зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Axios ўз манбаларига таяниб.
«Трамп ҳарбий ҳаракатларга қўшилиш ва Эрон ядро иншоотларига, хусусан, Фордо заводидаги уранни бойитиш бўйича ерости иншоотига зарба бериш ҳақида жиддий ўйламоқда», дейилади хабарда.
Бир қанча расмийларга кўра, АҚШ президенти миллий хавфсизлик гуруҳи билан бўладиган йиғилишда Вашингтоннинг Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича келажакдаги позициясини муҳокама қилмоқчи.
Axios газетасининг хабар беришича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу яқин кунларда АҚШ Эронга зарба бериш операциясига қўшилишига ишонади.
АҚШ шу пайтгача Исроилга фақат Эрон ракета зарбаларидан ҳимояланишда ёрдам берган, аммо Эронга зарба беришда қатнашмаган.
Фордо - Қум шаҳри яқинида (Теҳрондан 150 км жанубда) жойлашган уранни бойитиш заводи. У тоғли ҳудудда қурилган ва ер остида жойлашган. Ҳисоб-китобларга кўра, объектнинг чуқурлиги тахминан 80-100 м. Махфий завод ҳақида 2009 йилда маълум бўлган. Бу ерда Эрон тиббий ва тадқиқот мақсадларида, шунингдек, Теҳрон тадқиқот реактори учун ядро ёқилғиси олиш мақсадида уранни 20 фоизгача бойитади.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026