Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилдаги хорижликлар визаси муддати автоматик тарзда узайтирилди
Жумладан, ишчилар, сайёҳлик ва талабалар визаси муддати 30 сентябргача узайтирилди.
Исроилдаги жорий хавфсизлик вазияти муносабати билан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Аҳоли ва иммиграция масалалари бошқармаси томонидан баъзи хорижликларнинг визаси муддати 2025 йил 30 сентябргача узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Муддати узайтирилган виза турлари қуйидагилар:
- B/1 — ишлаш учун (умумий);
- B/2 — сайёҳлик визаси;
- A/1 — репатриантлар визаси;
- A/2 — талабалар визаси;
- A/3 — диний ходимлар визаси;
- A/4 — A/2 ва A/3 виза эгаларининг оила аъзолари визаси.
Қайд қилинишича, ушбу автоматик узайтириш фақат 2025 йил 12 июнь куни ёки ундан кейин визаси муддати тугаётган хорижий фуқароларга тааллуқли.
Хорижликлардан ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб қилинмайди — муддат узайтирилиши автоматик равишда амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026