Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда интернетга кириш чеклаб қўйилди
Эроннинг интернет муаммолари Исроил билан ҳарбий можаро ва давом этаётган ракета зарбалари фонида юзага келди.
Фото: Reuters
Интернет эркинлиги бўйича эҳтимолий чекловларни кузатувчи NetBlocks ташкилотига кўра, тармоқ маълумотлари Эрон интернетдан деярли бутунлай маҳрум бўлганини кўрсатади.
«Реал вақт режимидаги тармоқ маълумотлари Эронда интернет деярли тўлиқ ўчирилган ҳолатда эканини кўрсатмоқда», дейилади ташкилот баёнотида. NetBlocks ташкилотининг аниқлик киритишича, аввал ҳам Эрон тармоғида қисман узилишлар қайд этилган.
Кейинроқ Эрон Алоқа вазирлиги мамлакат ичидаги тармоққа киришга чекловлар жорий этганини эълон қилди. Эроннинг интернет муаммолари Исроил билан ҳарбий можаро ва давом этаётган ракета зарбалари фонида юзага келди.
13 июн куни Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлади ва йирик ядровий ва мудофаа иншоотларига ҳужум қилди. Шундан сўнг, Эрон ҳам Исроилга ракета зарбаларини берди. Ҳарбий можаро ҳамон давом этмоқда.
Мавзуга оид
01:20
Туркия курдларни Эронга қарши урушга қўшилишдан огоҳлантирди – ОАВ
23:48 / 29.03.2026
Эрон Исроилдаги кимё заводига зарба берди
17:33 / 29.03.2026
Эрон Америка десантчиларига «олов ёмғири»ни ваъда қилмоқда
14:08 / 29.03.2026