Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ветнам мамлакатдаги биринчи эркин савдо зонасини ташкил этади
У ердан ўрин оладиган корхоналар солиқ имтиёзлари ёки бепул ер ижарасидан, лицензияни соддалаштирган тартибда расмийлаштириш имкониятларидан фойдаланиши мумкин.
Ветнамнинг марказий қисмида жойлашган Дананг шаҳрида мамлакатдаги биринчи эркин савдо зонаси ташкил этилади. Ушбу шаҳар технологик ҳаб ва туристлар орасидаги машҳур марказ ҳисобланади, деб ёзмоқда Nikkei.
Эркин савдо зонасини ташкил этишдан мақсад — 2045 йилгача юқори даромадли давлатга айланишга интилаётган Ветнамнинг иқтисодий ўсишини мустаҳкамлашдан иборат.
Ҳукумат режасига кўра, эркин савдо зонаси майдони 1881 гектарни ташкил этади. У ердан ўрин оладиган корхоналар солиқ имтиёзлари ёки бепул ер ижарасидан, лицензияни соддалаштирган тартибда расмийлаштириш имкониятларидан фойдаланиши мумкин. «Данангда эркин савдо ҳудудини барпо этишнинг узоқ муддатли мақсади — бутун дунё ва Осиё-Тинч океани минтақасида таъминот занжирларини яратиш, ишлаб чиқариш маркази ва товарлар учун глобал транзит ҳаби шакллантиришдан иборат», — дейилади Ветнам бош вазири томонидан бу борада эълон қилинган баёнотда.
Данангда мамлакатдаги учинчи йирик денгиз порти фаолият юритади. Режага кўра, 2030 йилга бориб унинг товарлар ўтказиш қобилияти йилига 8,7–13,7 миллион тоннага етиши кутилмоқда, бу эса эркин савдо ҳудудини ривожлантиришга ҳам ёрдам беради. Яқин йилларда расмийлар Данангда халқаро молия маркази ташкил этишни ҳам мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
10:45 / 23.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Ветнамга кириш қоидалари ўзгарди
10:45 / 18.06.2026
“Попай операцияси” – АҚШ уруш пайтида иқлимга таъсир кўрсатиб Ветнамни тошқинлар остида қолдирганми?
12:15 / 29.12.2025
Vingroup Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва туризм лойиҳаларини ўрганмоқда
21:04 / 13.12.2025