Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда фойдаланувчиларга дипфейкларга қарши курашиш ҳуқуқи берилади
Мамлакатда муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилади. Бу орқали ҳар бир инсонга унинг ўз танаси, овози, юз тузилиши устидан муаллифлик ҳуқуқини берилади.
Дания ҳукумати нейротармоқлар ёрдамида яратилган дипфейклар — сохта видеолар, фото ва инсон овозларига қарши курашнинг ноодатий усулини топди. Ҳукумат муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киришни ва ҳар бир инсонга унинг танаси, овози, юз тузилиши устидан муаллифлик ҳуқуқини беришни тавсия этмоқда.
The Guardian’нинг ёзишича, қонунга тузатишлар киритиш борасидаги таклиф ёзги танаффусга қадар парламент муҳокамасига киритилади, кузда эса тузатишнинг ўзи тақдим этилади.
Дания маданият вазири Якоб Энгел-Шмиттнинг маълум қилишича, ушбу қадам орқали улар «ҳар бир инсон ўз танаси, овози ва юз тузилишига эгалик қилиши бўйича аниқ сигнални юбормоқда». Энгел-Шмиттнинг сўзларига кўра, у «одамларни рақамли нусхалаш машинасидан ўтказиш, сўнг буни турли мақсадларда суиистеъмол қилишларига» кўнишга тайёр эмас. Қонунга киритиладиган тузатишлар маъқулланса, данияликларда онлайн платформалардан ўзлари билан боғлиқ дипфейкларни ўчиришни талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Вазирнинг таъкидлашича, ушбу тартиб-қоидани бузган онлайн платформалар «жиддий жарима»га тортилади. Шунингдек, муаллиф розилигисиз санъат асарларининг «реалистик рақамли нусхаларини»ни чоп этиш ва тарқатиш ҳам тақиқланади. Шу билан бирга, ушбу ўзгаришлар пародия ва сатирага тааллуқли эмас. Дания ҳукумати бу каби қонунлар Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам пайдо бўлишига умид қиляпти.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
23:08 / 23.02.2026