Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим битирувчилар Хитойда амалиёт ўтиши ва ишлаши мумкин бўлади
Хитой билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, Бош консулхона кўмагида Hainan Reaching Culture Education компанияси ва Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Музокаралар давомида туризм соҳасига ихтисослашган таълим муассасалари битирувчилари учун Хитойнинг туризм марказларидан бири – Хайнан провинциясидаги меҳмонхоналарда амалиёт ўтиш ва ишга жойлашиш дастурини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хитой томони дастурнинг барча жиҳатларини, жумладан, уни амалга ошириш механизмларини пухта ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга малака сертификатлари берилиши, унинг асосида маҳаллий меҳмондўстлик саноати корхоналарида ишлаш учун танлов ўтказилиши кўзда тутилган.
Учрашув сўнггида томонлар музокараларни давом эттириш ва яқин келажакда ҳамкорлик битимини имзолашга келишиб олди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026