Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома бўйича «йўл харитаси»ни имзолади
Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.
Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди.
Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Шу жумладан:
- Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»;
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- 2025-2026 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси дастури;
- 2030 йилга қадар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш дастури;
- 2025-2027 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
- 2025-2027 йилларда ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;
- Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Тошкент вилояти ва Сумгаит шаҳри, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишувлар.




Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026