Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради
Ушбу сунъий йўлдошларнинг асосий фойдаланувчиси АҚШ президенти ва мамлакат қуролли кучлари ҳисобланади.
Boeing компанияси АҚШ Мудофаа вазирлиги билан ESS дастури (Ривожланган стратегик сунъий йўлдош алоқаси) доирасида иккита сунъий йўлдош етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Қиймати 2,8 миллиард долларни ташкил этадиган шартнома компаниядан яна иккита шу каби сунъий йўлдош буюртма қилиш имкониятини ўз ичига олади.
ESS космик сунъий йўлдошлар орқали ҳимояланган алоқа каналларини таъминлаш учун мўлжалланган. АҚШ президенти ва мамлакат қуролли кучлари унинг асосий фойдаланувчилари ҳисобланади. Boeing иккита сунъий йўлдошдан биринчисини 2031 йилда етказиб беришни режалаштирмоқда.
Дастурга кўра сунъий йўлдошлар геостационар орбитага олиб чиқилади (Ер юзасидан тахминан 35,7 минг километр баландликка) ва у АҚШ қуролли кучлари билан сайёранинг исталган нуқтасида алоқани таъминлайди.
Мавзуга оид
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
11:58 / 25.05.2026
Пентагон НУЖларга оид ҳужжатларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди
08:03 / 15.05.2026
Инфографика: дунёда энг кўп сунъий йўлдошга ким эгалик қилади?
21:13 / 12.05.2026