Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Радикал исроилликлар Наблус ҳудудидаги ўнлаб дарахтларни йўқ қилди
Кўчманчилар Ғарбий соҳилдаги фаластинликларга аҳолини кўчириш учун босимни кучайтирмоқда.
Фаластин ерларини эгаллаб олган исроиллик кўчманчилар Фаластиннинг Ғарбий соҳилдаги Наблус шаҳри ҳудудидаги ўнлаб дарахтларни илдизи билан суғуриб ташлади.
Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлигининг хавфсизлик манбаларига таяниб хабар беришича, ноқонуний «Йицхар» аҳоли пунктидан келган радикал исроилликлар Бурин қишлоғининг жанубий қисмига ҳужум қилиб, Суфан оиласи уйи қаршисидаги ўнлаб дарахтларни кесиб ташлаган.
Бир неча кун олдин ўша кўчманчилар оиланинг уйига тош отиб, яқин атрофга чодир тикиб қўйган эди.
Исроиллик кўчманчилар Фаластин қишлоқлари ва шаҳарларида зўравонлик ҳаракатларини давом эттириб, фаластинликларни ўз ерларини тарк этишга мажбур қилмоқда.
2023 йил 7 октябрда Исроилнинг Ғазо секторига гуманитар фалокатга олиб келган йирик зарбалари бошланганидан буён Ғарбий соҳилдаги фаластинликларга ҳам босим кучайган. Айниқса, 2025 йилнинг январ ойидан бошлаб, радикал яҳудий гуруҳларнинг фаластинликларга қарши ҳужумлари, жумладан, минтақа шимолидаги қочқинлар лагерларига ҳарбий рейдлар билан параллел равишда кучайган.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026