Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов янги элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Индонезиянинг олдинги элчиси ўтган йил июнда Тошкентда вафот этган эди.
Сити Руҳаини Жуҳаятин Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири янги тайинланган элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
«Сиёсий мулоқотдан тортиб иқтисодий дипломатиягача бўлган барча соҳаларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладик. Шубҳасиз, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кўплаб соҳаларда кенг имкониятлар мавжуд», — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Telegramʼдаги каналига.
Шунингдек, у элчининг бой тажрибаси қадрланиши таъкидлаб, унинг мамлакатдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан бери Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Сунарио Картадината 2024 йилнинг июн ойида Тошкентда вафот этган эди.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026