Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Хитойдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олди — ОАВ
Эрон шу пайтгача ўз осмонини Россияда ишлаб чиқарилган C-300 тизимлари ёрдамида ҳимоя қилиб келаётганди. Аммо Исроил билан уруш уларнинг самарасиз эканини кўрсатиб берди.
Фото: AFP
Эрон 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан улкан талафотга учраган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тиклаш учун Хитойдан зенит ракета мажмуаларини сотиб олди. Бу ҳақда Eddle East Eye ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, қуроллар 24 июн куни, томонлар сулҳ имзолаганидан кейин топширилган. Эрон қанча ва қайси турдаги мажмуаларини харид қилгани номаълум, аммо таъкидланишича, у Хитой билан савдони нефт орқали амалга оширган. Яна бир манбанинг қўшимча қилишича, АҚШнинг араб давлатлари орасидаги иттифоқчилари бундан хабардор бўлган ва Вашингтонга тегишли маълумотни етказган.
Эрон ўз осмонини ҳимоя қилишда Россиянинг «Фаворит» C-300 зенит ракета мажмуаларидан фойдаланиб келаётган эди, аммо Исроил билан уруш вақтида унинг самарасиз эканини намоён этди.
АҚШ томонидан Исроилга етказиб берилган F-35, F-16 ва F-15 қирувчи самолётлари Эроннинг ядро объектлари 50 километргача яқинлашиб, бошқарилувчи авиабомбаларни ташлади. Аммо ҳужум вақтида фақат битта базадаги зенит ракета мажмуаси ишга тушди, қолган базадагилар эса юз бераётган воқеадан бехабар бўлган.
Мавзуга оид
09:13 / 25.12.2025
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
18:22 / 20.12.2025