Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ҳостелдаги ёнғин бўйича суд ҳукми чиқарилди
Ҳостел директори ва ёнғин сигнализациясини ўрнатган шахсларга қамоқ жазоси тайинланди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Жиноят ишлари бўйича суди ҳостелдаги (ётоқхона) йирик ёнғин билан боғлиқ шов-шувли ишга нуқта қўйди. Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябр ойида содир бўлган фожиали ҳодисада 13 киши ҳалок бўлган, улардан икки нафари Ўзбекистон ва икки нафари Россия фуқароси эди.
10 июл куни икки айбланувчига ҳукм чиқарилди. Ҳостел директори Адилбек Мухамедяров ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганликда, эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлганликда айбдор деб топилиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди. У деярли бир ярим йилни тергов изоляторида ва уй қамоғида ўтказган эди, бу муддат суд ҳукмида инобатга олинди.
Иккинчи айбланувчи, ёнғин сигнализациясини ўрнатган Александр Пекелник ҳам суд томонидан айбдор деб топилиб, тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.
2023 йил 30 ноябр куни тонгида Олмаотадаги ҳостелда ёнғин рўй бериб, унинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган эди. Ҳостелда жами 72 киши бўлган, улардан 59 нафари воқеа жойидан мустақил равишда чиқиб кета олган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, қурбонларнинг икки нафари, яъни 2000 йилда туғилган Н.А. ва 2000 йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари эди.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
20:26 / 25.06.2026