Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги ҳостелда рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган икки нафар ўзбекистонликнинг ҳар иккиси 23 ёшда бўлган. Ҳозирда уларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳостелда асосан талабалардан иборат 72 киши яшаган. Ҳостел ертўласи коридоридан бошланган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари, яъни 2000 йилда туғилган Н.А. ва 2000 йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган. Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябр тонгида Олмаотадаги ҳостелда ёнғин рўй бериб, унинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Ҳостелда жами 72 киши бўлган, улардан 59 нафари воқеа жойидан мустақил равишда чиқиб кета олган.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026