Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги ҳостелда рўй берган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, уларнинг икки нафари ўзбекистонликлар. Ўзбекистон ТИВдагилар жасадларни олиб келишда марҳумларнинг яқинларига ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган.
30 ноябр тонгида Олмаотадаги ҳостелда ёнғин рўй бериб, унинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар бермоқда.
Ҳостелда жами 72 киши бўлган, улардан 59 нафари воқеа жойидан мустақил равишда чиқиб кета олган.
«Ёнғинни ўчириш ва қидирув ишлари давомида 13 нафар жасад топилган, уларнинг шахси аниқланмоқда. Тахминларга кўра, улар ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган», — дейилади хабарда.
Олмаота шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига кўра, қурбонларнинг икки нафари Ўзбекистон, яна икки нафари Россия фуқароларидир.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати «Газета.uz» сўровига жавобан аниқлик киритишича, ҳалок бўлган икки ўзбекистонлик ҳам — 2000 йилда туғилган йигитлар бўлишган. Айни вақтда мамлакатнинг Олмаотадаги бош консуллиги шаҳар расмийлари ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Ўзбекистон ТИВдагилар жасадларни олиб келишда марҳумларнинг яқинларига ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган.

Маълум бўлишича, мазкур бино бир ярим ой муқаддам ҳостелга айлантирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ўчоғи ертўладаги коридорда бўлган.
Шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Zakon.kz нашрига ертўлани ҳостел қилиш ноқонуний амалга оширилганини айтган.
«Мижозларни ертўлага жойлаштириш тақиқланган. Қайта жиҳозлашга, санитария нормаларига мослаштиришга рухсат берилган…бинонинг бу қисмида ошхона, ертўла ва бошқалар бўлиши керак эдли», — деган Ерболат Досаев.
Ёнғин ва 13 кишининг ўлими юзасидан республика Жиноят кодексининг 292-моддаси (ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026