Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона идоралари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Бухоро туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони ҳамда унга алоқадор бўлган автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, “Имудон”, “Церебролизин”, “Дофамин”, “Маалокс” каби жами 78 номдаги 978 қути сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи шахс унинг жиноий шериги экани аниқланди.
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ хулосасига кўра ушбу дори воситаларининг 32 номдагиси давлат реестрида қайд этилмагани, 57 номдагисига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмагани, 6 номдагиси сифатсизлиги ҳамда 4 номдагиси қалбакилаштирилгани, шунингдек, сақлаш шароитларига амал қилинмагани сабабли, уларни мамлакатда сотиш, сақлаш ва амалиётида қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,186-3-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, агарда ушбу дори воситалари тўхтатиб қолинмаганида, улар Бухоро шаҳри, Шофиркон, Пешку ва Ромитан туманларидаги дорихоналар орқали сотувга чиқиб кетган бўлар эди.
Мавзуга оид
21:37 / 04.02.2026
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026