Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» йўналиши бўйича биринчи юк поезди йўлга чиқди
Поезд Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг Қашғар шаҳрига етиб бориши, у ерда контейнерлар автотранспортга қайта юкланиши сўнгра Ўзбекистон пойтахти Тошкентга етказилиши кутилмоқда.
Фото: Xinhua
Хитойнинг Хубей провинцияси, Уҳан шаҳридаги Уцзяшан станциясидан биринчи юк поезди «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» мултимодал халқаро юк ташиш йўналиши бўйича жўнаб кетди. Бу ҳақда «Синхуа» хабар берди.
Қайд қилинишича, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар ортилган поезд Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг Қашғар шаҳрига етиб бориши, у ерда контейнерлар автотранспортга қайта юкланиши ва «Иркештом» назорат-ўтказиш пункти орқали Хитойдан чиқиб кетиши, сўнгра Ўзбекистон пойтахти Тошкентга етказилиши кутилмоқда.
Хубей темирйўл корпорацияси халқаро транспорт-логистика компанияси масъул вакили Чжан Линнинг маълум қилишича, янги логистика йўналиши туфайли Хубей провинцияси маҳсулотлари Марказий Осиё мамлакатларидаги мижозларга тезроқ етиб бориши мумкин. Янги логистика схемаси транспорт ва суғурта харажатларини 30 фоизга қисқартириш, ташиш вақтини тахминан 20 кундан 10 кунгача камайтириш имконини беради.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» лойиҳаси умумий узунлиги 532,53 километр бўлган темирйўл линияси ҳисобланади. У Хитой ва Ўзбекистон темирйўлларини Қирғизистон ҳудуди орқали боғлайди. Лойиҳанинг мақсади янги «Ипак йўли» транспорт тизимининг бир қисми сифатида Европа темирйўл тармоғи билан боғланишдир. Йўналиш Хитойнинг Қашқар шаҳридан Торугарт назорат-ўтказиш пункти, Арпа водийси (Фарғона тизмаси), сўнгра Қўштепа, Макмал қишлоқлари ва Жалолобод шаҳридан Ўзбекистонга ўтади.
Мавзуга оид
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026
Қирғизистонда президентга бўйсунадиган тергов қўмитаси тузилади
18:38 / 17.02.2026