Жаҳон | 21:36 / 27.07.2025
7944
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Америкага қарши урушда ғалаба қозонишни ваъда қилди

Аввалроқ Жанубий Корея ҳукумати Сеулда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига Ким Чен Инни ҳам таклиф қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Фото: KCNA via REUTERS

КХДР етакчиси Ким Чен Ин унинг мамлакати “антиимпериалистик, антиамерика” урушида ғалабага қозонишини ваъда қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея давлат ахборот агентлигига таяниб Reuters хабар берди. 

“Давлатимиз ва халқимиз, шубҳасиз, буюк мақсадга эришмоқда: кучли армияга эга бой мамлакат қурмоқда ва антиимпериалистик, антиамерика курашида муносиб ғолибларга айланади”, — деди у Корея урушида сулҳ тузилганлигининг 72 йиллиги тантаналарида сўзлаган нутқида. 

Аввалроқ Жанубий Корея ҳукумати Сеулда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига Ким Чен Инни ҳам таклиф қилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Расмийларнинг билдиришича, бу ғоя ҳозирча расман муҳокама қилинмаган, аммо ташкилотга аъзо бўлмаган мамлакатни таклиф қилиш мезбон давлатнинг ихтиёрида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид