Жаҳон | 20:30 / 27.07.2025
3435
1 дақиқада ўқилади

Макрон Россияга нисбатан босимни кучайтиришга ваъда берди

Эммануэл Макроннинг таъкидлашича, Россия охир-оқибат ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши керак.

Фото: Panoramic / Globallookpress.com

Франция президенти Эммануэл Макрон Россияга нисбатан босимни кучайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.  

“Биз Украинага ёрдамни кўпайтиришда давом этамиз ва Россияга нисбатан босимни кучайтирамиз. Россия охир-оқибат ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши керак, бу Европа давлатлари воситачилигида мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик музокараларига йўл очади», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғидаги аккаунтида. 

Макроннинг фикрича, қуролли низога қарамасдан, Украина демократия изчил ривожланаётган мамлакат бўлиб қолмоқда, бу эса уни Европага янада яқинлаштиради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид