Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп кибержиноятлар Telegram ва WhatsApp орқали содир этилаётгани айтилди
Фирибгарлар Telegram орқали “Бу сенми?” деган ёзув билан зарарли файлларни жўнатишмоқда. WhatsApp орқали эса гўёки банк ходимлари номидан қўнғироқ қилишмоқда ёки хабар юборишмоқда.
Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фойдаланиб содир этилган жиноятларнинг аксарияти Telegram ва WhatsApp мессенжерларига тўғри келади. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Маълумот берилишича, охирги бир ҳафта ичида Telegram орқали 414 ва WhatsApp орқали 313та кибержиноят содир этилган. Жиноят содир этишда “ВКонтакте”дан 19 марта, “Одноклассники”дан бир марта фойдаланилган.
Вазирлик фирибгарлардан ҳимояланиш учун антивирус ўрнатишни тавсия қилди. Киберхавфсизлик мутахассисларининг огоҳлантиришича, фирибгарлар Telegram орқали “Бу сенми?” деган ёзув билан зарарли файлларни жўнатишмоқда. WhatsApp орқали эса гўёки банк ходимлари номидан қўнғироқ қилишмоқда ёки хабар ёзишмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026