Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда жиноятчи мигрантларнинг қариндошларини жазолаш таклиф қилинди
Оғир жиноят содир этгани учун судланган мигрантларнинг қариндошлари депортация қилиниши мумкин.
Оғир жиноят содир этгани учун судланган мигрантларнинг қариндошларини Россиядан чиқариб юбориш керак, тегишли қонун лойиҳаси аллақачон Давлат Думасига киритилган. Бу ҳақда «Справедливая Россия — За правду» партияси раиси Сергей Миронов маълум қилди, деб ёзди 360.ru.
Ҳужжатда, унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудида ёки унинг ташқарисида оғир жиноят содир этган хорижликларнинг Россияга кириши тақиқланиши кўзда тутилган. Бу судланганликнинг олиб ташланиши ва бекор қилинишидан қатъи назар содир бўлади, деб қўшимча қилди Миронов ва ташаббус ҳуқуқбузарликлар сонини камайтиришга ёрдам беради, деган фикрни билдирди.
«Афсуски, Ўрта Осиё мамлакатларидан келганларнинг жиноий ўтмиши бизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари учун етти муҳр ортидаги сир бўлиб қолмоқда. Ҳеч ким мигрантлар Россияга келишидан олдин ўз ватанида нима билан шуғулланганини ёки ўзига қандай доғ туширганини аниқ билмайди», деди парламент аъзоси.
Миронов, шунингдек, оилавий кланларни мамлакатдан чиқариб юборишни таклиф қилди. Бироқ у тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритилган-киритилмаганига аниқлик киритмади.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:40 / 27.06.2026