Ўзбекистон | 11:11 / 05.08.2025
1497
2 дақиқада ўқилади

Малайзия компаниялари консорциуми Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширади

Малайзия ўрта даражадаги компаниялар консорциуми (MCMTC, Malaysian Consortium Mid-tier Companies) вакиллари билан видеоконференция кўринишида учрашув ўтказилди.

Фото: Дунё

Учрашувда MCMTC ижрочи директори Карен Фэйрклауф билан 2025 йил 5-8 ноябр кунлари MCMTC ва унга аъзо компаниялар вакилларидан иборат (жами 20 киши) делегациянинг Ўзбекистонга савдо миссиясини ташкил этишга келишиб олинди.

Савдо миссиясидан мақсад – Ўзбекистонда савдо ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш, давлат ва маҳаллий корхоналар билан икки томонлама ҳамкорлик музокараларини ўтказиш.

Малайзия томони Ўзбекистонга ташрифи давомида Савдо-саноат палатаси аъзолари билан B2B учрашувларини ўтказиш, Тошкент шаҳрида жойлашган чакана савдо, логистика ва омборхона, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга ташриф буюриб, ҳамкорлик бўйича музокараларини олиб боришни режалаштирмоқда.

Икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун MCMTC вакили Ўзбекистонлик етакчи тадбиркор аёлларини 2025 йил 25-27 ноябр кунлари Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтадиган WE2025: Future in Motion – Women in Trade, Investment, Leadership кўргазмасида MCMTC павилонида ўз маҳсулот ва хизматлари, технология ва ишланмалари билан иштирок этишга таклиф қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид