Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп фақат бир шартда Путин билан учрашади – ОАВ
Оқ уй раҳбари россиялик ҳамкасби билан учрашиш учун шарт қўйгани таъкидланмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан фақат бир шартда учрашиши мумкин.
The New York Post (NYP) хабарига кўра, Путин Украина президенти Володимир Зеленский билан музокараларга рози бўлиши керак. Шунда Трамп - Путин учрашуви бўлиб ўтади.
«Учрашув бўлиши учун Путин Зеленский билан учрашиши керак. Учрашув жойи ҳозирча аниқ эмас», деди NYP нашрининг Оқ уйдаги манбаси.
Путин ва Трамп учрашуви келишилгани ҳақида 7 август куни Америка президенти махсус вакили Стивен Уиткоффнинг Москвага ташрифидан сўнг эълон қилинди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков сўзларига кўра, учрашув яқин кунларда бўлиб ўтади, мўлжал – келаси ҳафта.
Аввалроқ, Путин, умуман олганда, Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашишга қарши эмаслигини, бироқ, «бир неча бор айтганидек» бунинг учун «муайян шароитлар яратилиши» кераклигини, аммо бунгача «ҳозирча узоқ» эканини айтган эди.
Мавзуга оид
21:27
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
19:28
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
18:49
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
18:19