Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой жанубида бир ҳафта ичида чикунгуня безгаги билан боғлиқ 1,3 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди
Ҳозирда чикунгуня безгагига қарши дори ёки вакцина йўқ. Касаллик кутилмаганда бошланади – ҳарорат кескин кўтарилиб, қалтироқ босади, бўғимларда оғриқ пайдо бўлади.
Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида бир ҳафта ичида чикунгуня безгагига чалиниш билан боғлиқ 1387та янги ҳолат қайд этилди, деб маълум қилди касалликларни назорат ва профилактика қилиш минтақавий маркази.
Касаллик юқтирганларнинг катта қисми (1 212 киши) Фошан шаҳрида, 103та ҳолат Гуанчжоу провинцияси маъмурий марказида аниқланган.
Ҳудудда профилактика чоралари кучайтирилган, вирус ташувчи чивинларни йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Хитойда безгакка чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони 8 мингдан ошди. Бундан ташқари, денге безгагига чалиниш билан боғлиқ 100дан ортиқ ҳолат аниқланган.
Ҳозирда чикунгуня безгагига қарши дори ёки вакцина йўқ. Касаллик кутилмаганда бошланади – ҳарорат кескин кўтарилиб, қалтироқ босади, бўғимларда оғриқ пайдо бўлади. Aedes aegypti ва Aedes albopictus турларига мансуб чивинлар ушбу касалликни ташувчилар ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026