Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг йирик Норвегия суверен фонди Исроил активларини сотишни бошлади
Ушбу чоралар фавқулодда ҳолатлар муносабати билан қабул қилинди. Ғазодаги вазият – жиддий гуманитар инқироздир, деди фонд раҳбари.
Норвегия давлат пенсия жамғармаси Ғазо секторидаги вазият туфайли Исроилнинг 11 та компаниясига сармоя киритишдан воз кечди ва Исроилдаги барча ташқи бошқарувчилар билан шартномаларни бекор қилди.
11 август куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, июнь ойи ҳолатига кўра, ташкилот Исроилнинг 61 та компаниясига сармоя киритган, улардан 11 таси фонд эътибор қаратадиган индексга кирмайди. Жамғарманинг Исроилдаги барча сармоялари индексга киритилган компаниялар билан чекланади, аммо бу компаниялар ҳам янги сармояларни олмайди.
«Ушбу чоралар фавқулодда ҳолатлар муносабати билан қабул қилинди. Ғазодаги вазият – жиддий гуманитар инқироздир. Биз сўнгги пайтларда Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги шароитлар ёмонлашган, уруш ҳолатида бўлган мамлакатда ишлаётган компанияларга сармоя киритгандик», деди фонд раҳбари Николай Танген.
Bloomberg нашрининг таъкидлашича, Норвегия молия вазири Йенс Столтенберг август ойи бошида Исроилга киритилган барча инвестицияларни қайта кўриб чиқишни буюрган. Бу Aftenposten газетаси суверен жамғарма портфелига кирувчи Bet Shemesh Engines компанияси Ғазо секторига ҳужумлар учун ишлатиладиган қирувчи самолётларга хизмат кўрсатаётгани ҳақида хабар берганидан кейин содир бўлди.
Норвегия давлат пенсия жамғармаси дунёдаги энг йирик суверен жамғарма бўлиб, қиймати қарийб икки триллион долларни ташкил этади. У нефть сотишдан тушган қўшимча даромадлар ҳисобига тўлдирилади. Фондга жаҳон акцияларининг тахминан 1,5 фоизи тегишли.
Узоқ вақт давомида жамғарма сиёсатдан четда қолишга ҳаракат қилди. Шу билан бирга, 2022 йилда жамғарма Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши туфайли ўзининг Россия активларини сотишга қарор қилди.
Норвегия 2024 йил май ойида Фаластинни давлат сифатида тан олди. Норвегия расмийлари Исроилни Ғазо секторига юборилаётган гуманитар ёрдамни чекламасликка бир неча бор чақирган.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026