Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Исроил авиакомпанияси ходимларининг ишчи визаларини узайтирмаяпти
Ушбу қарор Ғазо секторидаги вазият сабабли Франция ва Исроил ўртасида юзага келган кескинлик ортидан қабул қилинган.
Фото: Getty images
Франция Исроилнинг Ғазо секторидаги сиёсати туфайли бир неча ойдан буён Исроилнинг “Эл-Ал” авиакомпанияси хавфсизлик хизмати ходимларининг ишчи визаларини узайтиришни рад этиб келмоқда, деб ёзади Ynet портали.
"Охирги олти ойда Франция ҳукумати “Эл-Ал” авиакомпаниясининг Парижда ишлайдиган хавфсизлик хизмати ходимларининг ишчи визаларини узайтиришни тўхтатди", - деб хабар берди портал ўз манбаларига таяниб.
Аниқлик киритилишича, ушбу қарор Ғазо секторидаги вазият сабабли Франция ва Исроил ўртасида юзага келган кескинлик ортидан қабул қилинган.
Порталнинг қайд этишича, ишчи визалар Исроил авиакомпанияси ходимларига Францияда қонуний яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берган, аммо виза бериш тўхтатилгани боис улар мамлакатда ноқонуний туришга мажбур бўлишмоқда.
Мавзуга оид
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
23:22 / 25.12.2025
Жазоир француз мустамлакасини жиноят деб эълон қилди
20:52 / 25.12.2025
Фаластинни парчалаш: Ғарбий соҳил харитаси қандай ўзгаряпти?
19:47 / 25.12.2025