Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил бир нечта давлат билан фаластинликларни кўчириш бўйича музокара олиб бормоқда – ОАВ
Жанубий Судан ҳукумати Associated Press (AP) агентлигининг фаластинликларни кўчириш бўйича музокаралар ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарига раддия берди ва бу хабарни “асоссиз” деб атади.
Фото: Anadolu Agency
Исроил Эфиопия, Ливия, Индонезия ва Жанубий Судан билан Ғазо секторини тарк этадиган фаластинликларни қабул қилиш имконияти борасида музокара ўтказмоқда, деб хабар берди CNN телеканали ўз манбасига таяниб.
"Ғазонинг 2 миллиондан ортиқ аҳолисининг бир қисмини қабул қилиш эвазига бу мамлакатлар сезиларли молиявий ва халқаро компенсация олишни кўзламоқда", - дейилади CNN хабарида.
Шу билан бирга, Жанубий Судан ҳукумати Associated Press (AP) агентлигининг фаластинликларни кўчириш бўйича музокаралар ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарига раддия берди ва бу хабарни “асоссиз” деб атади.
Ўтган ҳафтада Индонезия 2 минг нафар фаластинликни даволаниш учун ҳамда улар тузалганидан сўнг Ғазога албатта қайтиши шарти билан қабул қилишга тайёрлигини билдирганди.
Мавзуга оид
09:38
Ғазо сценарийси: Исроил Ливан жанубини текислаб ташламоқда
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
22:54 / 26.04.2026