Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчисини қабул қилди
Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртс Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртсни қабул қилди.
“Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртс жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик.
Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик”, деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Бахтиёр Саидов элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва Ўзбекистондаги дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаган.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик.
Жаноб элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва мамлакатимиздаги дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз”, вазир Саидов.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026