Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Лукашенко билан қўнғироқлашди
Беларус президенти Доналд Трампга оиласи билан Минскка ташриф буюришни таклиф қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Беларус президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
"Суҳбатдан мақсад, 16 нафар маҳбусни озод қилгани учун унга миннатдорлик билдириш эди. Биз шунингдек, яна 1300 маҳбуснинг озодликка чиқарилиши масаласини муҳокама қиламиз", - деб ёзди Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоғида.
Беларус президенти матбуот хизмати ҳам мазкур мулоқот ҳақида хабар берди.
"Икки мамлакат етакчилари икки томонлама ҳамкорлик, минтақавий мавзулар ва қайноқ нуқталар, хусусан, Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Беларус президенти Доналд Трампни оиласи билан Минскка ташриф буюришни таклиф қилди ва ушбу таклиф қабул қилинди", - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:09 / 25.06.2026
«Зеленскийнинг ишлари чакки эмас. У жасур одам» – Трамп
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
13:28 / 22.06.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: ким нимага эришди?
22:10 / 21.06.2026