Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия нефт компанияларига нисбатан санкцияларни кучайтириши мумкин – ОАВ
Қайд этилишича, Россия нефт танкерларига нисбатан санкцияларни кучайтириш, Россия нефтини сотиб олаётган мамлакатларга нисбатан қўшимча божлар жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.
Фото: РИА Новости
Агар Россия президенти Владимир Путин Украинада ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, АҚШ “Роснефт” ва ЛУКОЙЛга қарши санкцияларни кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Bloomberg ўз манбаларига таяниб.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп жаҳон нефт бозорида нархлар кескин ошиб кетиши эҳтимоли боис бу қисқа муддатли чора бўлишини тахмин қилмоқда.
Қайд этилишича, бундан ташқари, Россия нефт танкерларига нисбатан санкцияларни кучайтириш, Россия нефтини сотиб олаётган мамлакатларга нисбатан қўшимча божлар жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.
15 август куни Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар ўтказиш учун Аляска штатининг Анкориж шаҳрига етиб келди.
Мавзуга оид
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:25 / 27.12.2025
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25 / 27.12.2025