Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда дронлар ҳаракатини назорат қилиш учун “қўриқчи дрон”лар тизими жорий этилади
Ҳонгконгда хавфсизликни таъминлаш ёки кўнгилочар мақсадларда дронлардан кенг фойдаланилади.
Ҳонгконгда дронлар парвози хавфсизлигини таъминлаш учун “қўриқчи дрон”лар тизими жорий этилади. Бу ҳақда South China Morning Post (SCMP) хабар қилди.
Транспорт вазири Мейбл Чаннинг сўзларига кўра, Aerovision Technology компанияси сунъий йўлдошлар тизимидаги сигналлар ўчиб қолиши, сигналларнинг бир-бирига халақит бериши, Қуёш фаоллигини аниқловчи тизимни ишлаб чиққан. Буларнинг барчаси дронлар парвозига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
“Тизим йўлга қўйилгач, дронлар парвози билан боғлиқ хатарлар камаяди, бу эса суғурта компаниялари билан суғурта нархини тушириш масаласини муҳокама қилиш имкониятини яратади”, — деди Чан.
Ҳонгконгда хавфсизликни таъминлаш ёки кўнгилочар мақсадларда дронлардан кенг фойдаланилади.
Баҳорда бу ерда жиноятчиликларни аниқлаш учун дронлардан фойдаланиш лойиҳаси ишга туширилган. Шаҳарда шунингдек, дрон шоулари кўп ўтказилади.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026