Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия халқаро аёл тадбиркорлар уюшмаси (IWEM) президенти Норазизах Борхан билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Малайзия аёл тадбиркорлари ўртасидаги шериклик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хабар қилинишича, IWEM президенти Норазизах Борхан Ўзбекистон аёлларини тадбиркорликка ўқитиш ва амалий кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида ўзбек томони билан ҳамкорлик қилишга юқори қизиқиш билдирди.
“У Ўзбекистонда тадбиркор аёлларнинг салоҳиятини янада ошириш дастурини биргаликда ишлаб чиқишни таклиф қилди. Ушбу дастур бизнес кўникмаларини ривожлантириш, рақамли тадбиркорликни ўзлаштириш, раҳбарлик ва музокара олиб бориш қобилиятларини шакллантириш, ўз брендини яратиш ҳамда халқаро савдога тайёргарлик кўриш каби вазифаларни қамраб олади”, дейилади хабарда.
Малайзия томони, шунингдек, Ўзбекистонда аёллар бизнеси ва тадбиркорлигини ривожлантириш Ўзбекистон-Малайзия қўшма саммитни ўтказиш, аёл тренерлар ва спикерлар алмашинуви дастурини йўлга қўйиш, аёлларни тадбиркорликка ўқитиш ва ривожланиш марказини ташкил этиш каби ташаббусларни илгари сурди.
Мулоқот давомида "АСЕАН-Марказий Осиё ўзгаришлар яратувчи аёллар мукофоти" каби платформа яратиш хусусида фикр алмашилди.
Ушбу ташаббуслар билан батафсил таништириш ва уларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида шу йил сентябрь ойида IWEM ва Малайзия таълим провайдерлари уюшмаси вакиллари иштирокида Куала-Лумпур шаҳрида давра суҳбатини ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026