Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уиткофф: Россия ва АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатлари бериш бўйича келишиб олди
Трамп Путин билан музокаралардан сўнг, Fox News телеканалига берган интервьюсида томонлар “келишувга анча яқин” эканини айтганди. Унинг сўзларига кўра, энди Украина бунга рози бўлиши керак ва ҳаммаси “президент Зеленскийга боғлиқ”.
АҚШ ва Россия Украинага хавфсизлик кафолатлари бериш бўйича келишиб олди, деб маълум қилди АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф.
Унинг қўшимча қилишича, "энди ҳаммаси Киевга боғлиқ".
Уиткофф шунингдек, душанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский учрашувида Украина ҳудудлари масаласи муҳокама қилинишини айтди.
18 август куни Оқ уйда Зеленскийнинг Трамп билан учрашувида Макрон, Мерц, Мелони ва европалик бошқа етакчилар ҳам иштирок этади.
Трамп Путин билан музокаралардан сўнг, Fox News телеканалига берган интервьюсида томонлар “келишувга анча яқин” эканини айтганди. Унинг сўзларига кўра, энди Украина бунга рози бўлиши керак ва ҳаммаси “президент Зеленскийга боғлиқ”.
The New York Times нашрининг ёзишича, Доналд Трамп Европа етакчиларига бутун Украина Донбасс ҳудудини Россияга топшириши таклифи билан чиққан.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026