Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Европага Донбассни Россияга беришни таклиф қилди – ОАВ
Қайд этилишича, АҚШ президенти буни тинчлик келишувига эришишнинг энг тезкор усули деб ҳисобламоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Аляскада учрашганидан сўнг Европа етакчиларига бутун Украина Донбасс ҳудудини Россияга топшириши таклифи билан чиқди. Бу ҳақда The New York Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Трамп Володимир Зеленский Донбасснинг қолган қисмини Россияга топширишга рози бўлса, тинчлик келишувига тезроқ эришиш мумкин деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, бунинг эвазига ўт очиш тўхтатилади ва Киев учун хавфсизлик кафолатлари амал қилади.
15 август куни Путин билан учрашув ўтказди. Учрашувдан кейин у Володимир Зеленский ва ЕИ мамлакатлари етакчилари, НАТО бош котиби Марк Рюгге ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан телефон орқали мулоқот қилди.
18 август куни Оқ уйда Трамп ва Зеленский учрашуви ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:52 / 09.06.2026
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
22:26 / 07.06.2026
Бошловчи билан айтишиб кетган Трамп интервюни тўхтатди
20:25 / 07.06.2026