Ўзбекистон | 20:07 / 18.08.2025
1847
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов ЮНЕСКО раҳбари билан Самарқандда ўтказиладиган ташкилот Бош ассамблеясига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилди

Қайд этилишича, мулоқот давомида ҳамкорликнинг кенг қамровли йўналишлари бўйича батафсил фикр алмашилган.

ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан телефон орқали мулоқот қилди.

"ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле хоним билан телефон орқали самарали мулоқот қилдик. Цивилизациялар чорраҳаси бўлган тарихий шаҳар — Самарқандда ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик”, – деб ёзди у ўз Тelegram-каналида.

Қайд этилишича, мулоқот давомида ҳамкорликнинг кенг қамровли йўналишлари бўйича батафсил фикр алмашилган.

Шунингдек, маданият, таълим ва маданий меросни асраб-авайлаш соҳаларидаги умумий саъй-ҳаракатларни кучайтириш муҳимлиги таъкидланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид