Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитойнинг 5 та шаҳар ва туманлари ўртасида биродарлашган ҳудудлар муносабатлари ўрнатилди
Қашғар Марказий ва Жанубий Осиё савдо ярмаркаси доирасида ўтказилган алмашинув конференция давомида биродарлашган ҳудудлар тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистоннинг 5 шаҳар ва туманлари ҳамда Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Қашғар префектурасининг шаҳар ва уездлари ўртасида биродарлашган ҳудудлар муносабатлари ўрнатилди.
Хабар қилинишича, 15-Қашғар Марказий ва Жанубий Осиё савдо ярмаркаси доирасида ўтказилган алмашинув конференция давомида биродарлашган ҳудудлар тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан, Қашғар округи ва Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани, Қашғар шаҳри ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Шачэ уезди ва Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри, Цзэпу уезди ва Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилди.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026