Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаймиз — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик» мавзусида ўтаётган юқори даражадаги учрашув иштирокчиларига табрик йўллади.
Табрикда «ўз мамлакатларининг равнақига, халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган атоқли сиёсатчилар ва давлат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан иборат нуфузли таркибни Тошкентда, бир даврада тўплаш борасидаги ташаббуси учун» Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказга чуқур миннатдорлик билдирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Низомий Ганжавий номидаги марказнинг халқаро кун тартибидаги масалаларни ўрганишдаги фаол иштироки алоҳида эътиборга лойиқлигини қайд этган.
«Унинг шафелигида ҳар йили ўтказиб келинаётган Глобал Боку форуми халқаро ва минтақавий тараққиётнинг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш учун янги ғоялар илгари суриладиган, дунё миқёсида тан олинган нуфузли мулоқот майдонларидан бирига айланди», дейилади табрикда.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Озарбайжон билан ўзаро ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш руҳидаги муносабатлар фаол ривожланмоқда, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди, Давлатлараро олий кенгаш фаолият кўрсатмоқда.
«Шу билан бирга, Озарбайжон Марказий Осиё ва Европани боғлашда стратегик кўприк вазифасини бажариб келаётганини ҳам алоҳида қайд этишни истар эдим.
Бугунги форумда кўплаб вакиллари иштирок этаётган Европа билан муносабатларимиз ўзининг мутлақо янги ривожланиш даврини бошидан кечираётганини қайд этмоқчиман.
Яқинда биз юртимизда илк бор «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммитини ўтказдик. Унда минтақамиз ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинди. Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаймиз.
Биз Европа Иттифоқи ва бошқа шерикларимиз билан биргаликда самарали транспорт-логистика ва энергетика йўлакларини ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирамиз. Ишонамизки, ушбу чора-тадбирлар минтақамизнинг Ғарб ва Шарқ ўртасидаги хаб сифатидаги ролини қайта тиклаш имконини беради», дейилади президент табригида.
Мавзуга оид
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
13:25 / 23.02.2026
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
19:10 / 21.02.2026