Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қонунчиликнинг кучайтирилиши мигрантлар сонига унчалик таъсир қилмади
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда миграция қонунчилигининг қатъийлаштирилиши кириш оқимига таъсир қилмаган, чунки қўшни давлатлар фуқаролари ҳали ҳам ишга муҳтож.
Россияга 2025 йил биринчи ярмида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Қирғизистоннинг жами 5,48 миллион фуқароси кириб келди, деб ёзди «Коммерсант» ФХХ чегара хизматининг расмий статистикасига таяниб. Бу ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан атиги 2 фоизга кам, шу вақтда 5,59 миллион киши кирган эди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда миграция қонунчилигининг қатъийлаштирилиши кириш оқимига таъсир қилмаган, чунки қўшни давлатлар фуқаролари ҳали ҳам ишга муҳтож.
Маълум бўлишича, кирувчилар сони бўйича топ-5 давлатлар (Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Қирғизистон) 2024 йилнинг биринчи ярмига нисбатан деярли ўзгармаган.
Россияга энг кўп хорижликлар Ўзбекистондан борди - 1,82 млн. Шу билан бирга, Ўзбекистондан Россияга борганлар сони 2024 йилга нисбатан бироз камайди: 2025 йил дастлабки 6 ойида 1,82 млн киши кирган бўлса, 2024 йил шу даврида 1,85 млн киши кирган эди. Аммо 2023 йилга (1,7 млн киши) нисбатан кўрсаткичлар ошди.
Россияга Хитойдан келганлар оқими кўпайди: 2025 йил олти ойида 767,6 минг киши кириб келди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 67 минг кишига кўп. Таққослаш учун, 2023 йил биринчи ярмида улар бор-йўғи 263,8 минг эди ва Хитой кириш сони бўйича мамлакатлар рўйхатида атиги еттинчи ўринда эди.
Миграция қонунлари кучайтирилганига қарамай, мигрантлар Россияга боришда давом этмоқда, деб ёзди нашр. Чет элликларнинг мамлакатда қолишига қўйиладиган талаблар кучайтирилди. 2025 йил февраль ойидан бошлаб қонунбузарлар киритиладиган «назорат остидаги шахслар реестри» ишга туширилди. Унга тушиш банк карталари ва сим-карталарни блоклаш, шунингдек, мамлакатдан чиқариб юбориш билан таҳдид қилади.
2025 йил январь ойидан бошлаб визасиз мамлакатлар фуқароларининг мамлакатда бўлиши аввалги 180 кун ўрнига йилига 90 кун билан чекланди. Бундан ташқари, январь ойидан бошлаб россияликлар билан турмуш қурган чет элликлар никоҳ қайд этилганидан уч йил ўтгачгина вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида кучга кирди.
Мавзуга оид
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026