Ўзбекистон | 20:49 / 20.08.2025
3328
1 дақиқада ўқилади

Sojitz корпорацияси Тошкентдаги янги халқаро аэропортга 200 млн доллар инвестиция киритади

Япониянинг Sojitz корпорацияси Ўзбекистонга 1 млрд доллар инвестиция киритишни режалаштиряпти. Хусусан, Навоий вилоятидаги шамол энергетикаси лойиҳаси учун 180 млн доллар, Самарқанддаги кўп тармоқли халқаро шифохона лойиҳаси учун 75 млн доллар, янги аэропорт учун 200 млн доллар пул тикиш кўзда тутилган.

Япониянинг Sojitz корпорацияси Ўзбекистонда электр станцияси, шамол энергетикаси, шифохона, аэропорт ва бошқа лойиҳалар доирасида жами 1 млрд доллар инвестиция киритишни режалаштиряпти. Бу ҳақда компания президенти Косуке Уэмура “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Сирдарё-2 электр станцияси учун тахминан 40 млн доллар, шамол энергетикаси лойиҳаси учун 180 млн доллар, Самарқанддаги кўп тармоқли халқаро шифохона лойиҳаси учун 75 млн доллар, аэропорт учун 200 млн доллар сармоя киритиш режалаштирилган. Барча лойиҳаларнинг умумий қиймати 5 млрд доллар. Корпорациямиз томонидан киритилиши режалаштирилган умумий инвестиция ҳажми 1 млрд долларга етиши кутилмоқда», - деган Уэмура.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридан жанубда Самарқанд билан боғловчи амалдаги автомобиль йўли ва яқин келажакда қуриладиган пулли трассага яқин жойда янги аэропорт қуриш режалаштирилаётгани хабар қилинганди

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид