Ўзбекистон | 21:37 / 20.08.2025
2788
1 дақиқада ўқилади

Хитойга парвоз қилиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон авиаташувчилари сони 8 тага етказилади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё-Хитой (С5+1) фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Хитой фуқаро авиацияси администрацияси ўртасида музокаралар ўтказилди.

Музокара давомида икки мамлакат ўртасида келишилган авиақатновлар сонини 130 тагача ошириш, Ўзбекистон авиаташувчилари учун рухсат берилган Хитой шаҳарлари сонини кўпайтириш, шунингдек, йўловчи ва юк ташишда Хитойга парвоз қилиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон авиаташувчилари сонини 8 тага етказиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якуни бўйича тегишли ҳужжат имзоланди. Мазкур ҳужжат Хитой томони ўзининг ички келишув жараёнларини тугатганидан сўнг кучга киритилиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид