Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг ташқи сиёсати: Россияга хайрихоҳлик, Хитойга босиқлик, Ҳиндистонга босим
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путинни Ғарб изоляциясидан олиб чиқди, Хитойга нисбатан божларни юмшатди, аммо яқин ҳамкори бўлган Ҳиндистонга босимни кучайтирмоқда.
Ҳиндистонга қарши чоралар
Ҳиндистон Россия нефтини арзон нархларда харид қилаётгани учун АҚШ томонидан 25 фоизлик иккиламчи божга дучор бўлди. АҚШ молия вазири Скотт Бессентга кўра, Ню Деҳли Россиянинг уруш иқтисодиётидан фойда кўрмоқда. Оқ уй маслаҳатчиси Питер Наварро ҳам Ҳиндистонни “Россияга доллар оқимини таъминлаётган воситачи” деб кўрсатди. Бу баёнотлар икки давлат ўртасидаги сўнгги йилларда яхшиланиб келаётган муносабатларни совитиши мумкин.
Россия билан илиқ алоқалар
Ўтган ҳафта Трамп Путинни АҚШда қизил гилам билан кутиб олди ва аэропортдан саммит жойига у билан битта автомобилда кетди. Музокаралар Украина урушида тезкор натижа бермаган бўлса-да, Трамп учрашувни “самарали” деб атади. Путин эса узоқ муддатли сулҳ учун Россиянинг барча хавотирлари инобатга олиниши зарурлигини таъкидлади. Бу учрашув Москванинг дипломатик ютуғи деб баҳоланяпти. Трамп учрашувдан олдин “ё оташкесим, ё санкция” деган шарт қўйган бўлса-да, амалда унисиям, бунисиям бўлмади.
Хитойга енгилликлар
Россия нефтининг энг йирик харидори бўлишига қарамай, Хитойга божлар қўлланмади. Трамп бу қарорни кечиктиришни маъқул кўрмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, бунга сабаб келгусида кутилаётган Трамп–Си саммити ва савдо келишувини бузмаслик истаги. Шунингдек, Хитойнинг стратегик ресурслар – саноат ва ҳарбий ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган ноёб металлар экспортидаги устунлиги ҳам Вашингтонни эҳтиёткор бўлишга мажбур қилмоқда.
Ҳиндистоннинг жавоби
Ҳиндистон АҚШ танқидини адолатсиз деб ҳисобламоқда. Деҳли АҚШнинг ўзи ҳам Россиядан уран, палладий, ўғит ва кимёвий маҳсулотларни импорт қилишда давом этаётганини эслатмоқда. Ҳиндистоннинг Россия билан савдоси 2025 йилда рекорд – 68,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу – Европа Иттифоқининг Россия билан савдо ҳажмидан ҳам юқори.
Геосиёсий ҳисоб-китоблар
Мутахассислар Трампнинг мақсади Россиянинг даромадини камайтириш эмас, балки босим орқали сиёсий наф ва савдо имтиёзларини олиш эканини таъкидлашмоқда. Ҳиндистонга қарши чоралар Россияга ҳам сигнал бўлиши мумкин. Шу йўл билан Трамп Ҳиндистондан савдо бўйича енгиллик, Россиядан эса сулҳ бўйича устунликка эришмоқчи. Бу эса Республика партиясининг сайловолди мавқейини кучайтириши мумкин.
Мураккаб Хитой сиёсати
Трамп маъмуриятининг Хитойга нисбатан ёндашуви ҳануз аниқ эмас. Баъзи вақтларда иқтисодий рақобатни кучайтириш ҳаракати сезилса, бошқа пайтларда музокара ва муросага интилиш кузатилмоқда. Бу эса АҚШ ташқи сиёсатини бир вақтнинг ўзида зиддиятли ва ноаниқ қилиб кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
14:06
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
08:25
Вашингтон Киевга 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда
18:54 / 26.12.2025
Зеленский Трамп билан навбатдаги учрашувини анонс қилди
16:13 / 25.12.2025