Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан тўғри авиақатновларни тикламоқчи
Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан тўғри авиақатновларни тиклаш бўйича келишиб олди, дея маълум қилди Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
Turkmenistan Airlines
У бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунлари бўйича берган интервюсида айтиб ўтди.
“Бугунги кунда Туркманистондан тўғридан тўғри авиақатновларимиз мавжуд эмас. Бугун биз ҳужжатга қўл қўйдик: барча жозибадор тарафларини кўрсатган ҳолда, қисқа кунларда икки томонлама тўғридан тўғри авиақатновларни бошлашга имконият яратиляпти”, – деди вазир.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар 2013 йил май ойида тўхтатилган, манбаларда бунга йўналишнинг даромадли эмаслилиги сабаб бўлгани айтилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 август куни Туркманистонга борди. Бу ерда расмий Ашхобод билан икки томонлама музокаралар, шунингдек, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбойжон раҳбарларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтди.
Етакчилар ҳузурида транспорт ва логистика, кемасозлик ва фуқаро авиацияси соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва “Туркман ҳаво йўллари” (Turkmenistan Airlines) раиси Довран Сабуров фуқаролик авиацияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги баённомани имзолади.
Маҳкамовнинг сўзларига кўра, Ўрта коридордаги юк ташувларини ривожлантириш учун Ўзбекистон Каспий денгизида ўз паромларига эга бўлишни хоҳламоқда.
“Туркманистонда ҳам, Озарбойжонда ҳам кемасозлик заводлари бор. Биз паромларни ишлаб чиқарувчилардан олиш учун барча техник ва тижорий масалаларни келишиб олишимиз мумкин, шунга шароит яратилди”, – деди ҳукумат аъзоси.
Мавзуга оид
19:32 / 28.04.2026
Россия Марказий Осиёдаги ташқи ҳарбий иштирокка қарши чиқди
15:28 / 25.04.2026
Компенсация талаби, ҳаво ифлослиги ва эриётган музликлар. МО етакчилари эко-саммитда нималарни гапирди?
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
11:44 / 23.04.2026