Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийлар Санога ҳужумга жавобан Исроилга зарба беришини билдирди
Исроил ҳарбийлари Яман пойтахти Сано шаҳридаги энергетика объектларига қатор зарбалар берганди.
Фото: AP
Ҳусийлар қуролли кучлари Сано шаҳрига ҳужумга жавобан Исроилдаги нишонларга зарба беришга тайёр, деб маълум қилди ТАСС ўз манбасига таяниб.
"Исроиллик душманлар Санодаги фуқаролик объектларига ҳужум қилиши оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар ва яраланганлар бўлди. Яман қуролли кучлари душманни афсусланишга мажбур қиладиган жавоб зарбаларини беришга тайёр", - деган агентлик манбаси.
Аввалроқ Al Masirah телеканали Исроил ҳарбийлари Яман пойтахти Сано шаҳридаги энергетика объектларига қатор зарбалар бергани ҳақида хабар қилганди.
Телеканалнинг маълумот беришича, Исроил Санодаги президент саройи яқинида жойлашган ҳарбий лагер, Yemen Petroleum Company (YPC) компаниясининг ёнилғи тўлдириш станцияси ҳамда “Ҳазиз” электростанциясига авиазарбалар берган.
Ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 35 киши яраланган.
Исроил мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳарбийлар Санодаги президент саройи мажмуаси, иккита электр станцияси ва ёнилғи омборига зарбалар берган.
Мавзуга оид
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025
“Нетаняҳу учун қулай сиёсий фон яратиляпти” — Фарҳод Каримов
18:14 / 30.11.2025
Нетаняҳу Исроил президентидан коррупция иши бўйича афв сўради
16:52 / 29.11.2025