Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Жинпинг Хитой ҳарбий раҳбариятида Мао давридан бери энг йирик «тозалаш» ўтказди
Армиядаги ўзгаришлар ва репрессиялар ёрдамида Си ўз шахсий ҳокимиятини мустаҳкамлаётгани таъкидланмоқда.
Си Жинпинг Хитой раислигидаги учинчи муддати давомида илгари шахсан тайинлаган 79 нафар генералдан 14 нафари омма эътиборидан ғойиб бўлган ёки терговга тортилган, деб ёзди Bloomberg. Агентликнинг қайд этишича, унинг ўтмишдошлари ҳокимият тепасида бўлган 20 йил ичида бирорта ҳам бундай ҳолат кузатилмаган.
Марказий ҳарбий кучлар бошлиғининг ўринбосари Хе Вейдун ғойиб бўлган энг юқори мартабали генералдир. Унга айнан нима бўлгани номаълум. ОАВ маълумотларига кўра, унга нисбатан коррупция бўйича иш очилган, бироқ бу расман тасдиқланмаган.
Тозалашлар оқибатида Хитой армиясининг олий коллегиал органи - Марказий ҳарбий кенгашда етти аъзодан фақат тўрт нафари қолди - бу Мао Цзэдун давридан бери энг паст кўрсаткичдир.
Bloomberg нашрига кўра, армиядаги ўзгаришлар ва репрессиялар ёрдамида Си ўз шахсий ҳокимиятини мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг фикрича, асосий ҳарбий раҳбарларнинг четлатилиши қуролли кучларнинг тайёргарлигини, жумладан, Тайван билан эҳтимолий можарога тайёргарлигини шубҳа остига қўйиши мумкин.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026