Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аждар ва фил бирлашиши керак - Си Жинпинг
Си Жинпинг Хитой ва Ҳиндистон икки қадимий цивилизация сифатида инсоният тараққиёти стратегияларининг янгиланиши учун жавобгар эканлигини таъкидлади.
ХХР раҳбари Си Жинпинг ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Тянцзин шаҳрида бошланган ШХТ саммити доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Си Жинпинг Хитой ва Ҳиндистон икки қадимий цивилизация сифатида инсоният тараққиёти стратегияларининг янгиланиши учун жавобгар эканлигини таъкидлади.
“Хитой ва Ҳиндистон яхши қўшничилик ва дўстона алоқаларда бўлиши, муваффақиятларга эришишда бир-бирига кўмаклашиши, яъни аждар ва фил бирлашиши керак”,— деди у.
Хитой етакчиси Пекин ва Ню-Деҳли ўртасидаги муносабатларга стратегик ва узоқ муддатли истиқбол нуқтаи назаридан қараш кераклигига урғу берди.
Нарендра Моди унинг бу фикрларини қўллаб-қувватлашини ҳамда икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланиши кераклигини билдирди.
Бугун Хитойнинг Тянцзин шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашмоқда.
Мавзуга оид
10:31
Хитой Ўзбекистондан 10 турдаги қуритилган сабзавотларни олиб киришга рухсат берди
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
20:36 / 20.05.2026