Ўзбекистон | 20:14 / 31.08.2025
3169
1 дақиқада ўқилади

Бухорода Хитой компанияси билан оқава сувни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилади

Гуандун провинцияси етакчи компаниялари вакиллари бизнес-миссия билан Ўзбекистонда бўлди.

Фото: Getty images

Хусусан, "PK Environmental" компанияси делегацияси Бухоро вилояти ва шаҳар ҳокимликларида қатор учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистондаги тўқимачилик корхоналари ва мато ишлаб чиқариш заводлари учун cув тозалаш лойиҳаларини амалга ошириш техник ва молиявий кўрсаткичларни, шунингдек, Бухоро шаҳрида оқава сувни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича техник-иқтисодий асосларни биргаликда ишлаб чиқишга келишилди.

Шунингдек, "Zhongshan Material Group" компанияси бошқаруви раиси Хэ Ситиан Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги мутасаддилари билан музокаралар ўтказди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид